...
МЕНЮ
ONLINE TV

DJ Piligrim Улуғбек Раҳматуллаев ва Сардор Раҳимхонни ўғирликда айблади, сўнг узр сўради ва “Даракчи”ни айбдор қилди


13:43, 27.07.2016 Шоу-бизнес
 16 454

Хонанда DJ Piligrim “Даракчи” газетасига берган инетрвьюсида ҳамкасблари Улуғбек Раҳматуллаев ва Сардор Раҳимхон ҳақида айтган танқидий фикрларини учун улардан узр сўраб, “Даракчи”ни санъаткорлар ўртасига раҳна солишда айблади.

Кеча, 26 июль куни хонанда  DJ Piligrim’нинг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистондаги таниқли газеталардан бирига билдирган эътирози катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Хонанда ижтимоий тармоқдан “Даракчи” газетасига берган интервьюсида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида айтган гаплари учун икки хонандадан узр сўради.
 
“Мен Сардор ва Улуғбекдан узр сўрамоқчиман. Кечиринглар мени. Мен сизларни хафа қилмоқчи ёки нимададир айбламоқчи эмасдим. “Сариқ матбуот” ўз ададини ошириш ва кўпроқ пул топиш мақсадида турли хил маккорликка бормоқда.  Одатда журналистлар мендан интервью олгач, уни менга тасдиқлатишади, бу сафар бундай бўлмади.  Акс ҳолда мен сизга қарата айтилган ёмон сўзларни олиб ташлашларини сўраган бўлар эдим.  Сизларга бўлган ҳурматим белгиси сифатида қўшиқ ёзишни ва уни сизларга туҳфа этишни хоҳлайман. Минг бор узр, укажонлар.
 
Энди бир нарсага атрофлича тўхталсак, бизнинг эстрадамизда деярли барча одам бошқаларнинг ижодидан фойдаланади.  Бир томондан уларни ҳам тушунса бўлади.  Чунки бизда яхши муаллифлар йўқ, борлари ҳам яхши қўшиқ учун қиммат нарх сўрашади. Хонандалар эса ёмон қўшиқни куйлашни ҳам хоҳламайдилар. Шу сабаб санъаткорлар ишини йўқотмаслик учун шундай йўл тутишга мажбур бўлмоқда. Энди муаллифлар хусусида: уларни ҳам тушунса бўлади. Агар улар хит қўшиқ учун кўнгилдагидек пул олишмаса, бундай пулни бошқа пайт кўрмасликлари мумкин. Чунки ҳар доим ҳам яхши қўшиқ ярата олишмайди. Улар на CD, на риалбектонлар (гудок ўрнига мусиқа),  на радио ва на ТВдан ўз қўшиқлари учун пул олишмайди. Бу ерда пуллар айланиб тураверади,   кадр ортида қўлида қоғоз тутиб турган амакилар нимани хоҳлашса, ўшани қилишади ва бу пулларни ҳеч ким билан бўлишишмайди ҳам (буни ҳам тушунса бўлади, улар ижара ҳақи тўлашлари, ходимларга маош беришлари ва солиқ тўлашлари керак). Масалан мен “Юлдуз” қўшиғи учун икки йил давомида сариқ чақа ҳам олмадим. Ҳолбуки, қоғозда фойданинг 50 фоизи муаллифга деб ёзилган. Бу қўшиқ YouTube’да икки миллион марта томоша қилинган. Бизда муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жаримага тортишади, аслида буни давлат даражасига кўтариб, жиноий жавобгарликка тортиш керак. Ўғирладингми, бошқалар меҳнатини ўзингники қилиб олдингми, қамоқ жазосини ўта. Агар давлатнинг ўзи муаллиф ва ижрочиларни ҳимоя қилмаса, “сариқ матбуот” санъаткорларнинг бирлашиши ва дўстлашишага халал бераверади.  
 
Улуғбек Раҳматуллаев ва Сардор Раҳимхон, яна бир бор мени кечиринглар! Мен ҳеч кимни айблашни ёки хафа қилишни хоҳламайман. Мен бирлашимиз ва ака-ука бўлишимизни истайман. Келинг, ҳеч кимга бизни ўртамизга нифоқ солишига йўл қўймайлик”, деб ёзади DJ Piligrim.
 
Хонанда “Даракчи” газетаси таҳририятига нисбатан ёзиб қолдирган танқидий мулоҳазаларидан кўнгли тўлмадими ёки газета билан сен-менга боришни истамадими, хуллас кўп ўтмай ёзганларини ўчириб юборди ва аввалги фикрларининг давоми бўлган қуйидаги гапларни ёзиб қолдирди.
 
“Ҳаммасига ўзим айбдорман! Мен аҳмоқман! Шунчаки, кимга нима ҳақида гапириш кераклигини ўйлаш керак экан. Ҳаммадан узр сўрайман!”
 
DJ Piligrim’нинг на Сардор Раҳимхон, на Улуғбек Раҳматуллаев ва на “Даракчи” газетасини ранжитишни хоҳламагани юқоридаги ёзганларидан кўриниб турибди, бироқ хонанда бу гаплари ҳам ортиқча эканини, кун келиб айтганлари ўз оёғига болта бўлишини ўйлабми, узр-маъзурларнинг ҳаммасига нуқта қўйди ва ёзганларини бирваракайига ўчириб юборди.
 
Маълумот учун, DJ Piligrim “Даракчи” газетасининг 21 июль куни чоп этилган 29 сонидаги интервьюсида  журналистнинг “Ўзбек эстрадасида кимларни тан оласиз?”, деган саволига қуйидагича жавоб қайтарган.
 
“Менга хонанда Шоҳруҳхоннинг ижод йўли ёқади. Чунки у мусиқа яратишда ўз услуби ва қарашларига, ҳеч кимга ўхшамас йўналишга эга. Унинг қўшиқлари мусиқа санъати ривожланган чет элларда ҳам бемалол қабул қилинишига ишонаман. Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев каби ижодкорларни эса фақат плагиатлик билан шуғуланадиган ижодкорлар деб биламан. Улар хорижий мусиқани ўзимизга мослаштириб қўшиқ куйлаш билангина шуғуланишади. Ундайларни қабул қилишим жуда қийин”.

Теглар:DJ Piligrim Сардор Раҳимхон Улуғбек Раҳматуллаев Даракчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарангиз
02:09 25.10.2016

Пилигрим Илхом ти прав


Murodjon
09:44 30.08.2016

Улуғбек Рахматуллаев ҳам Сардор Рахимхон ҳам маъромига етказиб ижро этади. Уларни эшитувчи мухлислар жуда кўп. Куйни ўғирлайдими, ўзи ёзадими ёки бастакорга мурожаат этадими, уни нима қизиғи бор. Энг муҳимими қалбдан жой олиши эмасми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!