...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, футболчи қидирилмоқда!


20:40, 19.09.2017 Спорт
 9 615

Йўқолиб қолган футболчи хотирасидан айрилган бўлиши мумкин.

Фаолияти давомида Англиянинг “Лидс”, “Уотфорд” ва “Бёрнли” клублари сафида тўп тепган Кларк Карлайл Буюк Британия полицияси томонидан қидирилмоқда.
 


Тўрт йил аввал фаолиятини якунлаган футболчининг йўқолганлиги ҳақида матбуотга турмуш ўртоғи Керри Карлайл маълум қилган.
 
Карри Карлайл, ижтимоий  тармоқдаги саҳифасига Кларк Карлайлнинг суратини жойлаб, унинг остига “Кларкнинг сўнгги манзили Манчестер шаҳри бўлиши мумкин. Уни соат 06:00 да кўришган. Агар кимдир Карлайлни кўрган бўлса, илтимос биз билан боғлансин”, деб хабар ёзиб қолдирган.


 
Собиқ футболчи 2014 йилда руҳиятидаги ўзгаришлар боис шифохонада 6 ҳафта даволаниб чиққан. Аммо бутунлай бу дарддан халос бўлмаган чоғи, яқинда берган интервьюсида ҳали-ҳамон руҳий стресcлар ичида яшаётганини айтиб ўтган.
 
Тахминларга кўра, Кларк хотирасини йўқотган бўлиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Кларк Карлайл қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!