...
МЕНЮ
ONLINE TV

75 йиллик турмушнинг бир кунлик якуни...


20:05, 19.09.2017 Олам
 5 465

Иккинчи жаҳон уруши даврида Канада ҳарбий кучларида хизмат қилган Жорж Спер Лондондаги бир емакхонада Жен билан танишган эди.

Канада маҳалий нашри “Ottawa Citizen” хабарига кўра, мамлакат пойтахти Оттава шаҳри шифохонасида зотилжам касалиги билан оғриган онахон — 94 ёшли Жен Спер вафот этди.
 
Турмуш ўртоғининг ёнида бўлган 95 ёшли Жорж Спер орадан 5 соат ўтгач, айнан шу шифохонада соғлиги бирдан ёмонлашиб вафот этган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Канада ҳарбий кучларида хизмат қилган Жорж Спер Лондондаги бир емакхонада Жен билан танишган эди.
 
Жуфтлик танишганидан бир йил ўтиб расмий никоҳдан ўтишади. Жен турмуш ўртоғи билан Канадага келди ва бир умр шу давлатда яшайди.
 
Жорж ва Жен 75 йил бирга турмуш кечирди. Ҳатто уларни шавқатсиз ўлим ҳам ажрата олмади. Худди Жен ортидан шошилган Жоржнинг қаршисида ўлим ҳам ожиз қолгандай...
 
Жорж ва Жен 5 соат ичида бир шифохонада вафот этди. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Канада Иккинчи жаҳон уруши даври 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!