...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда йўқолиб қолган 15 яшар қиз топилди


14:39, 05.01.2019 Жамият
 23 465

Нодиранинг топилишида Тошкент вилояти ИИБ ёрдам берган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Сергели туманида қариндошининг уйидан чиққан 15 ёшли Нодира Яшатулаева исмли қиз йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, Нодира Тошкент вилояти ИИБ кўмагида Янгийўл туманида топилган. Қиз Янгийўлга танишларининг ёнига борганини айтган.
 
“Нодирага зарар етмаган, саломатлиги яхши, онаси унинг ёнида. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологлари Нодира билан суҳбатлашиб, яқинларини огоҳлантирмасдан уйдан чиқиб кетганлигини сабабларини ўрганишмоқда”, дейилади ИИББ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нодира Яшатулаева Қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар