...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилноза Кубаева мухлислари, ошиқлари ва эркакларга қўядиган чегараси ҳақида гапирди


12:41, 23.02.2017 Шоу-бизнес
 17 427

Суҳбат давомида ҳар қайси санъаткор эндигина ижодини бошлаганда, тўртта-бешта мухлисим бўлса, деб ният қилиши, мухлислари кўпайгач, ўзини улардан олиб қочиши масаласи кўтарилди.

Аввалроқ, Qalampir лойиҳаси доирасида “Ёлғондан йироқ” номли янги кўрсатув суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва телерадиобошловчи Ботирхон Имомалиев бошчилигидаги мазкур кўрсатувнинг илк меҳмони Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева бўлди.
 
Суҳбат аввали актрисанинг телефон рақамини сурункали равишда ўзгартириши хусусида бўлди. Дилноза Кубаева бунга изоҳ берар экан, бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
 
“Менга қўнғироқ қилаётган одамларнинг рақамини қўл телефоним хотирасига сақлаб, исмини ёзиб қўйган бўлсам, албатта, жавоб бераман. Агар сақланмаган бўлса, жавоб бермайман, ортиқча гап-сўз, муаммодан ўзимни узоқроқ тутишга одатланганман”.
 
Бошловчилар “Бунга сабаб ошиқларнинг кўплигими ёки мухлисларнинг?”, деган савол билан мурожаат қилганида, “Ҳар хил одам бор, ошиқлар ҳам бор, тўғри гапни тушунмайдиган одамлар кўп. Ундайларга қаттиқ гапириб қўйгандан секин-аста йўқ бўлиб кетганим яхши. Бу борада мен мардлик қилганим афзал. Менга қўнғироқ қилаётган одам феъл-атворимни ойдек билади, ҳамма билан мулоқот қилгим келмаслигини ҳам билади. Айниқса, бизнинг миллатимизда эркак ва аёл ўртасида чегара бўлади. Бу чегарадан ўтиш эса мумкин эмас. Мени эса эркакларга қўядиган чегарам бор ва шу чегарадан ўтқазмайман. Менга қўнғироқ қилаётган одам эса буни тушунмаяпти, қайта қайта-қайта қўнғироқлар, SMS хабарлар дегандек... Лекин дилозорлик қилмайман, яхшиси, рақамимни ўзгартираман”, дейди Кубаева.
 
“Одамлар билан гаплашиб, бирор хулосага келасиз. Шу одам сизнинг ҳаётингизда бўлиши керакми ёки йўқ... Гаплашиб, ички дунёсини ва мақсадини билганимдан сўнг, менинг ички дунём ва сирларим у одамга ҳам сир бўлиб қолиши керак, деган тўхтамга келаман”, деб қўшимча қилади актриса.


 
Суҳбат давомида ҳар қайси санъаткор эндигина ижодини бошлаганда, тўртта-бешта мухлисим бўлса, деб ният қилиши, мухлислари кўпайгач, ўзини улардан олиб қочиши масаласи кўтарилди. Кубаева бундай вазиятда меъёрни рўкач қилди.
 
“Ҳамма нарсада меъёр бор. Мен ҳам жуда кўпчилик санъаткорларга мухлисман. Лекин мен ўша инсонни кўрсам, ҳаддимдан ошмайман, чегарадан ҳам чиқмайман. Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировни жуда ҳурмат қиламан, чин маънода мухлислариман. Неча йиллардан буён бу инсон билан давраларда кўришган бўлсам, фақат бир марта суратга тушишга ҳаддим сиғди. Мен у одамни ўзим учун қандай идеаллаштирган бўлсам, ҳурматимни ҳам, иҳлосимни ҳам шундайлигича сақлайман”.
 
Кўрсатув қизиқ саволлар ва очиқ-ойдин жавобларга бой бўлди. Уни тез орада “Qalampir.uz” сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Теглар:Дилноза Кубаева Ёлғондан йироқ Гавҳар Зокирова Ботирхон Имомалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!