...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокиров қачон концерт беришини маълум қилди


10:22, 03.05.2017 Шоу-бизнес
 5 114

Таъкидлаш жоизки, “Ялла” гуруҳига бу йил 47 йил тўлади.

Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва телерадиобошловчи Ботирхон Имомалиев бошчилигидаги “Ёлғондан йироқ” кўрсатувида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Ялла” гуруҳи қачон концерт беришини маълум қилди.
 
Гавҳар Зокирова суҳбат чоғида “Ҳамма кутяпти, концерт берасизларми?” дея сўраган.
 
“Берамиз, албатта, Худо хоҳласа. Мен жуда ҳам хурсандман ҳамма интизорлик билан кутяпти. Лекин томошабин концертга келиб “эй, шуми шунча кутганимиз” деб кетмаслиги керак. Бундан ёмони йўқ. Шунинг учун ҳозир тайёрланяпмиз. Кузда концерт кунларини эълон қилишни мўлжаллаяпмиз”, деди Фаррух Зокиров.


 
Бундан ташқари, санъаткор янги қўшиқлар ҳам кўплигини, бироқ мухлислар доим қадрдон тароналарни сўрашини, концертда ҳар иккала ижод маҳсулларига эътибор берилишини қўшимча қилди.
 
Таъкидлаш жоизки, “Ялла” гуруҳига бу йил 47 йил тўлади. Фаррух Зокиров гуруҳ таркибида биринчи кунидан бошлаб самарали меҳнат қилиб келмоқда.
 
Фаррух Зокиров билан тўлиқ суҳбатни кўрсатувда кўришингиз мумкин.
 
Сумбула

Теглар:Фаррух Зокиров Ёлғондан йироқ Гавҳар Зокирова Ботирхон Имомалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!