...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар юз беради?


15:51, 18.08.2018 Бу қизиқ
 3 715

Куз яқинлашаётган бўлса ҳам кунлар совимаяпти.

Эртага, 19 август куни  республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
19 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+21, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метрга етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +23...+28 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!