...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилида зилзила юз берди


10:58, 26.07.2016 Олам
 3 542

1960 йилда Чилида дунёдаги энг юқори балли зилзила қайд этилган. Ўшанда 5000 одам ҳаётдан кўз юмган.

Кеча, 25 июль куни Лотин Америкасида жойлашган Чили Республикасида зилзила юз берди. Мамлакат шимолидаги Диего-де-Альмагро шаҳри  зилзиланинг сейсмик маркази бўлган. Бу ҳақда “USA Today” хабар берди
 
Маълумотларга қараганда, ер силкиниши 6.2 магнитудани ташкил этган. Зилзила оқибатида жабрланганлар ва бузилган бинолар ҳақида хабар берилмаган. Бундан ташқари, денгизда цунами кузатилмаган.
 
Маълумот ўрнида, Чилида тез-тез зилзила кузатилади. 2010 йилда мазкур давлатда 8.8 магнитудали зилзила содир бўлган. Натижада 500 киши ҳалок бўлган ва 220 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.  1960 йилда Чилида шу кунгача бўлган ер қимирлашлари орасида рекорд даражадаги зилзила юз берган. Ўшанда 9.5 балли зилзила беш минг одамнинг ҳаётдан олиб кетган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Диего-де-Альмагро Чили Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!