...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухарестнинг “Динамо” клуби футболчиси майдонда ҳушини йўқотди ва шифохонада вафот этди


11:12, 07.05.2016 Спорт
 4 747

10 нафар шифокор унинг ҳаёти учун сўнгги дақиқаларгача курашди, аммо...

Руминия чемпионатида Бухарестнинг “Динамо” ва “Вииторул” клублари ўртасида кутилмаган воқеа юз берди. Ушбу учрашувда бухарестликлар яримҳимоячиси 26 ёшли футболчи Патрик Экенг 63-дақиқада майдонга тушди ва олти дақиқадан сўнг ҳушидан кетди. Унга биринчи ёрдам кўрсатиш учун сафдошлари бир неча бор ҳаракат қилишди.
 
Тез ёрдам машинасида Камерунлик футболчи шошилинч шифохонага олиб кетилди. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Бу ҳақда “Mediarepost.ru” нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, футболчини ҳаётга қайтариш учун 10 та шифокор тер тўккан.
 
Эслатиб ўтамиз, Экенг аввал Испаниянинг “Кордова”, Швейцариянинг  “Лозанна” ҳамда Франциянинг “Ле-Ман” клублари сафида ўйинга тушган.
Умида Якубова

Теглар:Бухарест Динамо Патрик Экенг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ориф
12:14 23.05.2016

сабаби маълум бўлганда шу ергв ёзмасмиди?


no name
12:00 07.05.2016

o`lim sababi nima ekan?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!