...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Динамо” Сирожиддин Сайфиев олдидаги қарзини тўлади


17:27, 18.06.2018 Спорт
 2 958

Сирожиддин Сайфиев ЎФАга клубнинг ундан молиявий қарздорлиги бор экани хусусида мурожаат қилган.

Узоқ йиллар мобайнида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида барқарор ўйин намойиш этиб, ҳурмат сазоворга эга бўлган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев ЎФАга клубнинг ундан молиявий қарздорлиги бор экани хусусида мурожаат қилган.
 
Вазият атрофлича ўрганиб чиқилгач, ЎФА “Динамо” футбол клубига Сирожиддин Сайфиевдан унинг футболчилик фаолияти давомида тўпланиб қолган қарздорлигини узиш бўйича муддат белгилаганди. Давом этаётган июнь экваторида “Динамо” Сайфиевнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўм миқдорида пул ўтказиб берди ва собиқ футболчиси олдидаги қарзини узди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг унда саратон касаллиги аломатлари мавжудлиги аниқланган Сайфиев мана бир неча йилдирки, оғир дардни енггишга уриниб келмоқда. Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдириб ўтди:
 
“Ва ниҳоят менга йиғилиб қолган қарзлар тўлаб берилди. Шу ўринда айтишим керакки, “Динамо” менга ўз ҳисобидан ҳайрия қилмади, балки менинг ўз вақтида берилмаган иш ҳақимни қайтарди. Энди бу пулларни муолажалар учун сарфлайман. Зора шифо топишимда бунинг ҳам нафи тегиб қолса. Бунда менга кўмак кўрсатган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Уларнинг кўмагидан мамнунман”, дейди Сирожиддин Сайфиев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Динамо Сирожиддин Сайфиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!