...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Суперлиганинг 15-тур ўйинлари давом этади


15:21, 11.06.2018 Спорт
 1 784

Учрашув соат 19:30да Навоийдаги “Ёшлик” стадионида старт олади.

Бугун, 11 июнь куни Pepsi Суперлигасида 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
 
Кун доирасидан фақат битта ўйин ўрин олган бўлиб, унда Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.
 
Учрашув соат 19:30да Навоийдаги “Ёшлик” стадионида старт олади. Ўйинни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
 
11 июнь (душанба)
“Қизилқум” – “Суғдиёна”.
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Андрей Снетков, Акбар Пўлатов, Равшан Абдувоҳидов.
Назоратчи – Игор Нехочин.
Комиссар – Роман Черников.
 
Таъкидлаш жоизки, “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” бугунга қадар 29 та учрашув ўтказган. Ўзаро ўйинларнинг 15 тасида навоийликлар, 7 тасида эса жиззахликлар ғалаба қозонган. Яна 7 та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган.
 
“Қизилқум” футболчилари шу пайтгача 39 марта Жиззах шаҳри жамоаси дарвозасига йўл топа олишган. “Сўғдиёна” эса 26 марта ушбу рақиби дарвозасини ишғол этган.
 
Эътиборлиси, ҳар икки жамоанинг ҳам рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:1ни ташкил этади.
 
Айни пайтда “Қизилқум” 13 учрашувдан сўнг 13 очко жамғарганча, мусобақа жадвалида 10-поғонани эгаллаб турибди. “Сўғдиёна” эса 12 очко тўплаб, рақибидан бир ўрин қуйида жойлашган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қизилқум Суғдиёна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!