...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” Тошкентда, “Суғдиёна” Фарғонада муҳим ғалабани расмийлаштирди


23:38, 25.05.2018 Спорт
 2 788

Тошкент дербисида “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан бўлса, Фарғонада “Нефтчи” “Сўғдиёна”га имкониятни бой берди.

Бугун, Pepsi Суперлиганинг 13-тур доирасидаги иккита ўйин ўтказилди. Тошкент дербисида “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан бўлса, Фарғонада “Нефтчи” “Сўғдиёна”дан енгилди.

Ҳар иккала ғолиб жамоа яқин таъқибчилари билан куч синашди ва иккласи ҳам улардан узоқлашишга эришди. Турнир жадвалининг энг юқориси “Пахтакор”ники бўлиб қолди, энг қуйиси эса “Нефтчи”ники.
 
“Пахтакор”нинг бу галги ўйини кузатишга келувчилар ҳар доимгиданда энг кўпчиликни ташкил этди – мазкур ўйинга йигирма уч ярим минг томшабин ташриф буюрди. Бу рақам “Пахтакор”нинг ушбу мавсумдаги энг катта кўрсаткичи бўлди.
 
Биринчидан, учрашувнинг аҳамияти катта эди, иккинчидан, клуб вакиллари стадионга келувчилар учун энг қулай шароитларни яратиб бермоқда. Рамазон ойида яхши ниятлар билан рўза тутувчиларга ифторлик тайёрлаб бериши ва яна бошқа қатор қулайликлари учун мухлислар ҳам мамнун бўлмоқда.
 
“Пахтакор” – “Бунёдкор” - 1:0.
“Пахтакор” стадиони. 23456 томошабин.
Гол: Т.Безерра (6).
 
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 87), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 81), Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 89), Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Тиаго Безерра.
 
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 85), Сардор Собирхўжаев, 68), Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 68).
 
Огоҳлантиришлар: А.Ғофуров (35), А.Комилов (38), Ж.Иброҳимов (42).


 
“Нефтчи” – “Суғдиёна” 0:2.
“Истиқлол” стадиони. 2563 томошабин.
Голлар: Ш.Норхонов (3), О.Нурматов (56).
 
“Нефтчи”: Виталий Мирний, Шукурали Пўлатов, Аббос Махсталиев (Исломбек Каримов, 67), Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев (Ҳусниддин Ғофуров, 81), Хуршидбек Асқаралиев (Абдул Азиз Юсупов, 61), Достонбек Турсунов
 
“Суғдиёна”: Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Дониёр Ҳасанов (Нурилло Тўхтасинов, 69), Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов (Саҳоб Рашидов, 87), Тоҳир Шамсиддинов, Ойбек Нурматов (Иззат Абдуллаев, 79), Руслан Мельзиддинов.
 
Огоҳлантиришлар: А.Абдулхақов (85) - Д.Каримиов (51), Д.Ҳамроев (70).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Суғдиёна Бунёдкор Нефтчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!