...
МЕНЮ
ONLINE TV

Етимларга эътибор яхшиланди! Чилонзорда етим болаларнинг суннат тўйи ўтказиб берилди


14:45, 11.06.2018 Жамият
 2 383

Эътиборлиси, тадбирни Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов очиб берди.

9 июнь куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида 10 нафар 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг суннат тўйи маросими бўлиб ўтди.


 
Маросимга 22-меҳрибонлик уйининг 105 нафар тарбияланувчилари ҳамда 10 дан ортиқ тарбиячи оналари ва меҳрибонлик уйи раҳбарияти таклиф этилди.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар Кенгаши, Чилонзор туман кенгаши ҳамда Чилонзор туман ҳокимлиги, “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва “Qalampir.uz” интернет нашрининг икки ходими – Акмал Эшонхонов ва Айюб Мустафо иштирок этди.




 
Тантанали ўтган тадбирни Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов (эсингизда бўлса, ҳоким Даврон Ҳидоятов аввалроқ “Qalampir.uz” интернет нашридан Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхона бўйича чиқарилган мақолага раддия сўраган эди) очиб берди.
 
Ҳоким ўз сўзида болажонларни табриклаб, уларнинг келгуси ишларига омадлар тилади. Шунингдек, тадбирга келган туман имом хатиби иштирокчиларга Муборак Рамазон ойида қилинаётган эзгу амаллар савоби ҳақида маъруза қилди.
 
Якунда 10 нафар суннат тўйини нишонлаётган болажонларга Чилонзор туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман кенгаши томонидан велосипед ва эсталик совғалар ҳадя этилди.


 
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” таҳририяти тадбирни ташкиллаштирган мутассадиларга миннатдорчилик билдиради. Улуғ ойдаги савобли амалларининг мукофоти ортиғи билан қайтсин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суннат тўй Чилонзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар