...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Рио Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади


11:17, 05.08.2016 Олам
 4 050

Кеча, 4 август куни Рио-де-Женейро шаҳрида намойишлар бўлиб ўтди.

Бугун, 5 август куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан 6 август соат 04:00) Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросим “Маракана” стадионида ўтказилади. Маълумотларга қараганда, мазкур тадбирни бутун дунё бўйлаб 3 миллиард киши томоша қилиши кутилмоқда. 
 
Кеча, 4 август куни Рио-де-Женейро шаҳрида намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар Олимпиада машъаласини шаҳарга киритишга йўл қўймасликка уриндилар. Бир неча юз киши машъала олиб ўтилиши керак бўлган шаҳарнинг шимолий қисмидаги кўчаларни тўсиб олди. Полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишга мажбур бўлди. Одамлар иқтисодий инқироз пайтида ҳукумат томонидан Олимпиаданинг ўтказилиши учун катта маблағ сарфлаганидан норози.

 
Рио-де-Женейродаги Олимпиада ўйинлари 5-21 август кунларида бўлиб ўтади. Унда 206 давлатдан келган минглаб спортчилар 306та медал учун кураш олиб боришади. 
 
Ўзбекистондан мазкур мусобақага 70 нафар спортчи 13та спорт тури бўйича иштирок этади. Бугунги очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини боксчи Баҳодир Жалолов кўтариб чиқади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Женейро Олимпиада Очилиш маросими Баҳодир Жалолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!