...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун Римга асос солинган кун


12:01, 21.04.2017 Бу қизиқ
 2 467

Бугун 21 апрель — йилнинг 111-куни. Йил якунига 254 кун қолди.

Байрамлар
 
Италия — Римга асос солинган кун.
Покистон — Иқбол куни.
АҚШ — Сан-Хасинто куни.
 
Воқеалар
 
м. ав.753 йил — Ромул томонидан Римга асос солинди.
 
1782 йил — қирол Буддха Йодфа Чулалоке янги пойтахт Сиамга асос солди, у европаликлар орасида Бангкок номи билан машҳур.
 
1898 йил — Испания-Америка уруши бошланди.
 
1918 йил — Туркистон халқ университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тантанали равишда очилди.
 
1944 йил — Францияда аёллар овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
1960 йил — Бразилиянинг янги пойтахти Бразилиа шаҳри бўлди. Шу куннинг ўзида ҳукумат Рио-де-Жанейродан Бразилиага кўчирилди.
 
1996 йил — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Францияда бўлди. Ташриф чоғида Ислом Каримов Франция Республикасининг ўша вақтдаги Президенти Жак Ширак билан учрашди.
 
1997 йил — Мадридда Андижондаги ип-газлама ишлаб чиқариш бўйича Бобур номли акционерлик жамиятига сифатли маҳсулоти учун “Европа аркаси” Халқаро совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Туғилганлар
 
1696 йил — Франческо де Мура, италиялик рассом.
 
1864 йил — Макс Вебер, немис иқтисодчиси ва тарихчиси, замонавий социология асосчиси.
 
1915 йил — Энтони Куин, америкалик актёр, 2 бор “Оскар” совриндори.
 
1926 йил — Елизавета II, Буюк Британия қироличаси 1952 йилдан буён.
 
1959 йил —Абдулла Ямин, Мальдив Республикаси президенти 2013 йилдан бери.
 
1979 йил — Жеймс МакЭвой, шотландиялик актёр.
 
1985 йил — Анзур Исмоилов, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
 
Вафот этганлар
 
1910 йил — Марк Твен, америкалик ёзувчи.
 
1939 йил — Иван Губкин, рус олими.
 
1996 йил— Жохар Дудаев, ўзини ўзи президент деб эълон қилган Чечен Республикаси Ичкерия президенти.
Сумбула

Теглар:Бугун Елизавета II Рим Бразилиа Ўзбекистон Миллий университети Анзур Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!