...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчилардан бир кунда 571 051 940 сўмлик жарима ундирилди


11:58, 01.02.2019 Жамият
 3 431

30 январь куни Тошкент йўлларида жарима бўйича қарздорлиги бўлган 712 нафар ҳайдовчи аниқланди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги сабабли 30 январь куни амалга оширилган жарима тўловлари – 571 051 940 сўмни ташкил этди, дея хабар берди пойтахт ИИББ.
 
Аввал хабар қилинганидек, 30 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишни бошлади.
 
30 январь куни 1 071 нафар ҳайдовчи ўз жарималарини тўлади, тўланган пулларнинг умумий миқдори эса 571 051 940 сўмни ташкил этди.
 
Ишчи гуруҳлар томонидан 30 январь куни Тошкент йўлларида жарима бўйича қарздорлиги бўлган 712 нафар ҳайдовчи аниқланди. Натижада улар томонидан тўланган (яқиндаги банк филиалида, электрон тўлов тизимлари орқали) жарима миқдори 236 788 640 сўмни ташкил этди.
 
22 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойланди.
 

Теглар:ИИББ жарима МИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар