...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Остонанинг милллионинчи фуқароси дунёга келди


16:21, 04.07.2016 Олам
 3 266

Қизалоқнинг туғилиши муносабати билан давлат томонидан унинг ота-онасига янги уйнинг калити топширилди.

Бугун, 4 июль маҳаллий вақт билан 01:00да Остонанинг миллионинчи фуқароси дунёга келди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
 
Қизалоқ “Нуршашу” МТМ тарбиячиси Арайлим Муҳаммаддиёр ва Остона-РЭК электромеханиги Олжас Муҳамаддиёрнинг илк фарзанди. 
 
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда яшовчи фуқароларни миллионинчи фуқаронинг дунёга келиши билан табриклади.

“Катта қувонч билан бугун Қозоғистонда Муҳамаддиёровлар оиласида мамлакатимизнинг миллионинчи фуқароси туғилгани ҳақида хабар бермоқчиман. Қизалоқнинг онаси тарбиячи, отаси механик. Эндиликда Остонанинг фуқароси миллион кишини ташкил этади. Сизларни табриклайман!” дейди Пойтахт куни тадбири давомида Нурсултон Назарбоев.
 
Вазни 3,170 килограмм бўлган қизалоққа ота-онаси Саида деб исм беришди.
 
“Қизалоқ соғлом ҳолда дунёга келди, ҳозирда она ҳам, бола ҳам ўзларини яхши ҳис этишмоқда”, дейди 1-перинатал марказ бош шифокори Дина Турабекова.
 
Остона ҳокими мамлакатнинг миллионинчи фуқаросини дунёга келтирган оилага янги уйнинг калитини топширди. Маълумотларга кўра, ёш оила шу вақтга қадар ота-оналари билан истиқомат қилишган. Энди улар алоҳида, ўз уйларида яшашлари мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!