...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Инжирлик ҳаво базасини Россияга фойдаланиш учун бериши мумкин


14:35, 04.07.2016 Олам
 2 565

Туркия терроризмга қарши курашувчиларга ўз базаларидан фойдаланишга рухсат беради.

Туркия ИШИД террористик ташкилотига қарши курашиш учун Россияга Инжирлик авиабазасини бериши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу хабар берди, дея TACC ёзмоқда.
 
“Биз ИШИДга қарши курашаётганларнинг барчаси билан ҳамкорлик қиламиз. Биз Инжирлик ҳаво базасини фаол урушга қўшиладиганларнинг ҳаммаси учун очиб қўйдик. Шу ўринда,  нима учун Россия билан ҳамкорлик қилмаслигимиз керак?”,  дейди вазир.
 
Човушўғлущз сщзи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан 1 июль куни Сочидаги учрашувда терроризмга қарши кураш масаласи бўйича музокаралар ўтказганини эслаб ўтди.
 
“Туркия бундай ҳамкорликка шай. Терроризм – бизнинг умумий душманимиз. Ҳамкорликдаги уруш механизми жуда зарур ва бу билан нохуш воқеаларнинг олди олинади”,  дейди у.
 
Ҳозирги кунда Анқара АҚШ, Германия, Буюк Британия, Қатар ва Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучларига Инжирлик базасидан  фойдаланишига рухсат берган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Инжирлик Россия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!