...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Мэрилин Монро туғилган кун


10:59, 01.06.2017 Бу қизиқ
 2 480

Бугун Xалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Бугун 1 июнь – йилнинг 152-куни. Йил якунига 213 кун қолди.

Байрамлар
 
Xалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
 
Бутунжаҳон сут куни.
 
Багама – Меҳнат куни.
 
Камбожа – Дарахт ўтқазиш куни.
 
Кения, Мадарака – Кенияда озодлик куни.
 
ХХР – Болалар куни.
 
Монголия – Оналар ва болалар куни.
 
Палау – Президент куни.
 
Россия – Шимолий флот куни.
 
Самоа – Мустақиллик куни.
 
Тунис – Конституция куни.
 
Воқеалар
 
193 йил – Рим императори Марк Дидий Север Юлиан ўз саройида ўлдирилди.
 
1252 йил – Альфонсо X Кастилия ва Леон қироли бўлди.
 
1479 йил – Копенгагенда Даниядаги биринчи университет очилди.
 
1533 йил – Анна Болейннинг тож кийиш маросими ўтказилди. У Англия қироли Генрих VIII Тюдорнинг иккинчи рафиқаси бўлган.
 
1792 йил – Кентукки АҚШнинг 15-штатига айланди.
 
1796 йил – Теннесси АҚШнинг 16-штати бўлди.
 
1862 йил – АҚШнинг барча ҳудудида қуллик тақиқланди.
 
1880 йил – АҚШдаги Нью-Хейвен банки биносида (Коннектикут штатида) биринчи пулли телефон – телефон-автоматлар ўрнатилди.
 
1965 йил – ёзувчи Михаил Шолохов Нобель мукофотига сазовор бўлди.
 
1979 йил – янги мустақил Африка давлати – Зимбабве вужудга келди.
 
2002 йил – Ўзбекистонда Республика Перинатал маркази очилди.
 
2013 йил – “Болажон” телеканали илк маротаба иш бошлади.
 
Туғилганлар
 
1180 йил – Беренгария, Кастилия қироличаси.
 
1902 йил – Зоя Михайловна Гайдай, украиналик қўшиқчи, СССР халқ артисти.
 
1906 йил – Ҳожиакбар Аҳмедов, Ўзбекистон xалқ ҳофизи.
 
1926 йил – Мэрилин Монро, америкалик машҳур актриса, қўшиқчи, модель.
 
1949 йил – Xудойберди Ҳақбердиев, академик ва кулол.
 
1955 йил – Евгения Симонова, актриса.
 
1973 йил – Хейди Клум, немис модели, актриса.
 
1974 йил – Аланис Мориссетт, канадалик қўшиқчи.
 
1986 йил – Дайана Мендоса, венесуэлалик модель, “Коинот гўзали–2008”.
 
1996 йил – Том Холланд, британиялик актёр, янги “Ўргимчак-одам” фильми бош роль ижрочиси.
 
Вафот этганлар
 
1868 йил – Жеймс Бьюкенен, АҚШнинг 15-президенти.
Сумбула

Теглар:Бугун Мэрилин Монро Евгения Симонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!