...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳардаги чиқиндиларни назорат қилувчи инспекцияга янги раҳбар қўйилди


10:18, 01.06.2017 Жамият
 2 323

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан, Ўктам Чориевич Ўтаев Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024 сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 2021-йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, янги ташкил этилган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига Бекзод Комилжонович Қорабоев бошчилик қиладиган бўлди.
 
Шунингдек, Нодир Арслонович Мўминов эса Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (собиқ Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси)га раҳбар этиб тайинланди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Давлат экология қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар