...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Филиппинда қирғин, ҳалок бўлган генерал ва Обама саройи


10:09, 01.06.2017 Олам
 3 877

Бундан бир йил аввал Мексикада 43 талаба бедарак йўқолганди.

1. Туркиянинг шарқий қисмида ҳарбий вертолёт электр симларига урилиб, қулаши натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Марҳумлар ичида генерал, икки полковник ва тўртта ўрта мақомдаги офицерлар бўлишган.
 
2. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама мамлакатнинг машҳур штатларидан бири Вашингтондан 8,1 млн долларга сарой сотиб олди. Аввалроқ ушбу саройда Обама ижарада яшарди, эндиликда сарой Баракнинг тўлиқ номига ўтди.
 
3. Филиппин қуролли кучлар вазири Делфин Лорензаннинг тасдиқлашича, Марави шаҳридаги отишмалар натижасида 10 нафар ҳарбий вафот этган, 8 нафари жуда жиддий жароҳатланган. Маълум бўлишича, ҳарбийлар маҳаллий фуқаролар томонидан ўққа тутилган.
 
4. Кеча, 31 май куни Афғонистондаги Германия элчихонаси атрофида портлаш содир этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 1 июнь куни ИШИД террорчилик гуруҳи 80 кишининг ўлимига сабаб бўлган даҳшатли терактни содир этганини тасдиқлади.
 
5. Бугун, 1 июнь куни тонгда Мексиканинг Герреро штати ҳудудидан 12 нафар инсоннинг жасади топилди. Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, жиноятчилар вафот этганларни турли қийноқларга солиб ўлдиришган, бир аёл ва эркакнинг жасади автомобилдан топилган бўлса, 7 нафарининг жасади дафн маросимлари ўтказиладиган жойдан чиққан. Мексиканинг энг хавфли штатларидан бири бўлмиш Геррерода бир йил олдин 43 талаба бедарак йўқолган эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Туркия АҚШ Барак Обама Афғонистон Германия Мексика Герреро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!