...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Ироқда учта теракт амалга оширилди


15:03, 04.04.2016 Олам
 2 785

Теракт бўйича жавобгарликни бирор террористик гуруҳ ўз бўйнига олмади

Бугун, 4 апрель куни Ироқда худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган учта теракт натижасида 14 киши ҳалок бўлди ва қарийб 40 нафар одам жароҳат олди.  Иккита қўпорувчилик ҳаракати пойтахт Бағдодда,  яна битта теракт мамлакат жанубида юз берди,  дея маҳаллий телеканалга асосланиб РИА Новости хабар берди.
 
ДАИШ террористик ташкилотининг ҳаракатлари туфайли Ироқдаги танг вазият сақланиб турибди.  Бағдодда, деярли ҳар куни портлаш бўлади,  натижада хавфсизлик ходимлари ва тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда.
 
Хабарга кўра, дастлабки икки портлаш худкуш камари орқали Бағдод шимолида амалга оширилди. Шиа  ҳарбийларига қилинган ҳужум оқибатида беш киши, полиция ва армия қўшма назорат постига уюштирилган террористик ҳаракатида эса яна беш нафар одам қурбон бўлди.
 
Учинчи теракт Ироқ жанубидаги Носирия шаҳридаги  қаҳвахонада юз берди.  Натижада 4 киши қурбон бўлди ва 20 киши турли хил тан жароҳати олди.
 
Воқеа юзасидан жавобгарликни ҳеч бир террористик гуруҳ ўз бўйнига олмади, лекин бунга ўхшаш қўпорувчилик ҳаракатларини ДАИШ террористлари амалга оширади, дейилади хабарда.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ ДАИШ Теракт Бағдод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!