...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТнинг тақдири танг аҳволда


16:10, 27.07.2018 Олам
 5 254

БМТга 193 та давлат аъзо бўлиб, уларнинг фақат 112 таси аъзолик бадалини тўлаган.

Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) таъсир доираси жиҳатидан халқаро ҳамжамиятдаги йирик ташкилотлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотнинг молиявий масалаларида танг холат юзага келмоқда.
 
Бугун, 27 июль куни БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ташкилотнинг молиявий аҳволи танг аҳволга келганлиги, аъзо давлатлар томонидан аъзолик бадалларини тўланмаётганлиги тинчликни сақлаш, барқарорликни таъминлаш ва гуманитар ёрдам бериш дастурларини амалга оширишга қодир эмаслигини маълум қилган.
 
БМТ амалга ошираётган лойиҳаларини тўхтатиши, харажатларни камайтириши ҳамда вазиятдан чиқиш учун зарур чораларни кўриши зарур. Бу ҳақда БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик хабар бермоқда.
 
Матбуот котибининг таъкидлашича, БМТга 193 та давлат аъзо бўлиб, уларнинг фақат 112 таси аъзолик бадалини тўлаган. Шунингдек, ташкилотнинг йирик донор сармоячиси бўлган АҚШ аъзолик бадалини тўлиқ тўламаган. Ваҳоланки, ташкилот бюджетининг 22 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади.
 
Аввалроқ расмий Оқ уй БМТга ажратиладиган маблағларни камайтириш ва молиявий ислоҳот ўтказиш тўғрисида бир қарорга келган эди. Шундан сўнг, АҚШ БМТ бюджети учун 2018-2019 йилларга мўлжалланган маблағларни 285 миллион долларга қисқартирган.
Санжар Жўра

Теглар:БМТ аъзолик бадали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!