...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида кулгуга қолди


11:24, 26.09.2018 Олам
 6 546

У миграция инқирози, Эрон, социализм ҳамда глобализм ҳақида тўхталиб ўтди.

Кеча, 25 сентябрь куни АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлади.
 
“Икки йилдан камроқ вақт ичида, маьмуриятим мамлакат тарихида бошқалар эриша олмаган ютуқларга эришди”, дея ўз нутқини бошлади. Бу гапдан кейин залдан кулги овозлари эшитилди.
 
У миграция инқирози, Эрон, социализм ҳамда глобализм ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Қуйида Трамп сўзлаган асосий масаслалар келтирилади:
 
  • Трамп даврида АҚШ ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ, бойроқ ва хавфсизроқ бўлди.
 
  • ОПEК мамлакатлари нефть нархини оширмаслиги ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириши керак.
 
  • Яқин Шарқдаги ҳар қандай ҳаракатларда Эрон позициясини унутмаслик керак.
 
  • Европа Иттифоқи Эронга қўйган АҚШ санкцияларини бузмаслиги ва форс давлатини яккалантириб қўйиши керак.
 
  • Жаҳон савдо тизимига ўзгартиришлар киритилиши керак.
 
  • Миграция масаласи бўйича узоқ муддатли ечим топиш зарур, акс ҳолда бу оқим ҳар қандай кучли давлатни емиради.
 
  • Социализм ҳар қандай давлатни вайрон қилишини кўрдик. Венесуэла энг бой давлатлардан бири эди. Бугун, социализм бу мамлакатни банкрот қилди ва одамлари қашшоқликда қолди. Дунё мамлакатлари Венесуелада демократия тикланиши учун биргаликда ҳаракат қилиши лозим.
 
  • АҚШ глобализмни қоралаб, ҳар бир давлат ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолиши керак деб ҳисоблайди.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Дональд Трамп БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!