...
МЕНЮ
ONLINE TV

Битта ҳожатхона қоғози учун бир халта пул. Венесуэлада шундай яшашади


15:48, 31.08.2018 Бу қизиқ
 4 315

Йил оҳиригача мамлакатда инфляция даражаси 1 000 000 фоизга етиши кутилмоқда.

Венесуэлада оддий кундалик нарсаларни сотиб олиш учун бир қути пул кўтариб юришингизга тўғри келади.
 
Сиз овқатланиш учун ресторанга кирасиз ва унга икки баробар нархда пул тўлаб қайтиб чиқасиз. Бу гиперинфляция иқтисодий ривожланиши гавжум бўлган ва жуда кўп пулни босиб чиқариш натижасида келиб чиқади.
 
Бу ҳолат пулнинг қадрсизланишига сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда Венесуелада гиперинфляция даври. Йил охиригача мамлакатда инфляция даражаси 1 000 000 фоизга етиши кутилмоқда.
 
Ҳукумат боливар миллий валютасидан бешта нолни чиқариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, давлат органлари давлат пуллари бўйича янги қайдларни ўрнатди.
 
Венесуэлаликларда банк ҳисоб-рақами йўқлиги боис, улар оддий уй рўзғор буюмлари учун бир халта пул кўтариб юришади. Бир нечта ҳожатхона қоғози учун бир миллион пул тўлаш кераклигини тасаввур қила оласизми?
 
Венесуэлалик фотограф Карлос Гарсия Роулинс бу мамлакатдаги турли хилдаги кундалик нарсаларни уларни сотиб олиш учун керак бўладиган пуллар билан биргаликда бир талай суратлар олди.
 
Буларни кўриб лол қолишингиз аниқ.
 
Оғирлиги 2,4 кг бўлган товуқ гўштининг нархи 14 600 000 боливар, 2,22 доллар.


 
Бир дона ҳожатхона қоғозининг нархи 2 600 000 боливар, 0,4 доллар.


 
1 кг сабзи эса 3 000 000 боливар, 0,46 доллар.


 
Нам салфеткаларнинг донаси 8 000 000 боливар, 1,22 доллар.


 
1 кг пишлоқ 7 500 000 боливар, 1,14 доллар.


 
Венесуелаликлар 1 кг гуручни 2 500 000 боливарга сотиб оладилар, 0,38 доллар.


 
Совун 3 500 000 боливар,  0,53 доллар.


 
1 кг гўшт 9 500 000 боливар, 1,45 доллар.


 
1 кг помидорнинг баҳоси 5 000 000 боливар, 0,76 доллар.


 
1 кг макароннинг нархи 2 500 000 боливар, 0,38 доллар.

Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Венесуэла гиперинфляция боливар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!