...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бернд Штанге: “Биз Ўзбекистондан Сурияга яхши кайфиятда қайтамиз”


19:26, 07.09.2018 Спорт
 2 575

Сурия терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашади.

Кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сурия билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
 
Учрашувдан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этдилар. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Сурия терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
 
Бернд Штанге: Ўйинга тўхталиб ўтсам, биз меҳмонда ўйнаган бўлсак ҳам 80 фоиз бизнинг жамоа тўпни ўзида сақлаб турди. Бу ўйиндан ғалаба кутган бўлсак ҳам, афсуски дурангга имзо чекдик.
 
Ўйин давомида ташаббус биз томонда бўлса ҳам ўйин охирида сусткашликка йўл қўйдик. Мутахассис сифатида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида фаворитларга қарши яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан
 
Биз Сурияга кўтаринки кайфиятда йўл оламиз, чунки эндиликда ўзбек халқи бизни яхши терма жамоа сифатида эслашади. Биз ўйин бошиданоқ тўпга ишонч билан эгалик қила бошладик. Ўзбекистонлик футболчилар биздан бундай ўйин услубини кутишмаган эди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё миқёсидаги мусобақаларнинг ярим финал ва финал ўйинларида тўқнаш келишимизга ишончим комил.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бернд Штанге Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!