...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бельгия қироли ва қироличаси мамлакатни тарк этди


18:30, 22.03.2016 Олам
 6 177

Террористлар Европада яна қўпорувчилик ҳаракатини уюштириш билан таҳдид қилдилар.

ДАИШ террористик ташкилоти Брюсселдаги терактларни амалга оширишда жавобгарликни ўз бўйнига олди.  Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Экстремистларнинг мазкур хабари ҳақида “Амак” ахборот агентлиги маълум қилди,  дейилади хабарда.
 
Террористлар ўз хабарида Брюсселдаги қўпорувчилик ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот бермади.  Бундан ташқари,  жангарилар Европада яна теракт амалга ошириш билан таҳдид қилдилар.
 
Бельгияга чегарадош бўлган давлатлар хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Мамлакат қироли ва қироличаси Бельгия ҳудудини тарк этдилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Брюсселдаги аэропортда иккита портлаш,  кейинроқ  шаҳардаги метро бекатларидан бирида ҳам кетма-кет иккита теракт амалга оширилди.  Натижада 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди,  35 киши жароҳатланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Брюссель Теракт ДАИШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
17:34 25.03.2016

Кийин пайтда мамлактни тарк этган кирол канака кирол бщла олади. Нима улар учун мамлакат такдири бир пул эканда. Бунака киролнинг давлатга нима кераги бор.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!