...
МЕНЮ
ONLINE TV

Башар Асад тақиқланган кимёвий қуроллардан фойдаланганликда айбланмоқда


11:00, 14.01.2017 Олам
 2 708

Кимёвий қуроллардан фойдаланиш халқаро қонун доирасида тақиқланган ва бу жиноят ҳисобланади.

Сурияда кимёвий қуроллардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тадқиқот хулосаларига кўра, БМТ ва кимёвий қуроллар қўлланилишини тақиқловчи халқаро ташкилот вакиллари мамлакат президенти Башар Асад ва унинг укасини бу ҳаракатга алоқаси борликда айблашмоқда.  Бу ҳақда “Reuters” хабар тарқатди.
 
Сурия ҳукумати вакиллари мамлакат раҳбарига нисбатан тақиқланган кимёвий қуролларни қўллаш борасидаги айбловни рад этмоқда. Улар 6 йилдан буён турли ҳужумларни ИШИД жангарилари амалга ошираётганлигини таъкидладилар.
 
Кимёвий қуроллардан фойдаланиш халқаро қонун доирасида тақиқланган ва бу жиноят ҳисобланади.
 
Икки ташкилот томонидан тақдим этилган рўйхатда 15 кишининг исми ёзилгани хабар қилинмоқда. Улар 3 та гуруҳга бўлинишган. Биринчиси Башар Асад бошчилигидаги секция бўлиб, 6 кишидан иборат. Бу таркибда унинг укаси ва Мудофаа вазири ҳамда Ҳарбий разведка раҳбари ҳам бор. Иккинчи секция Ҳарбий ҳаво кучлари командирларидан таркиб топган. Учинчи гуруҳ эса генерал ва подполковниклардан иборат. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Кимёвий қурол БМТ Сурия Башар Асад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!