...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия АҚШни Қозоғистонга таклиф қилди


10:42, 14.01.2017 Олам
 3 971

Бу Дональд Трамп президентлиги доирасида икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган илк қадамдир.

Россия АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини Сурия масаласи бўйича Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказиладиган учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
 
Нашрда келтирилишича, бу АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга имкон яратади. Аввал Барак Обама бундай ҳамкорик олиб боришга чегаралар қўйган эди.
 
Аниқланишича, 28 декабрь куни Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти вақтида бу таклиф билдирилган.
 
Дональд Трамп маъмурияти вакиллари ҳозирча Остонадаги учрашувда АҚШнинг иштирок этиши мумкинлиги борасида аниқ маълумот йўқлиги ҳақида хабар қилган.
 
Шу билан бирга, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот котиби Сурия масаласида Остонада ўтадиган учрашувда АҚШ ҳам иштирок этишини таъкидламоқда.
 
Маълумот ўрнида, Остонадаги учрашув 23 январь куни бошланиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ-Россия Сурия Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!