...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳлоқни тузатиш марказида ёнғин чиқди


13:04, 15.02.2018 Олам
 3 377

Ёнғинни аҳлоқ тузатиш марказдаги икки жиноий гуруҳ келтириб чиқарган.

Кеча, 14 февраль куни Перудаги аҳлоқни тузатиш марказида ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Перунинг Трухильо шаҳрида жойлашган вояга етмаганлар аҳлоқ тузатиш марказида юзага келган ёнғинда 15 киши жароҳатланган. Ёнғинни аҳлоқ тузатиш марказдаги икки жиноий гуруҳ ўзаро низо вақтида келтириб чиқарган. Улар бир бирига ҳужум қилиш учун матраслар ва бошқа предметларни ёқишган.
 
Ёнувчи моддалардан захарланиш оқибатида 15 киши шифохонага етказилган. Қурбонлар ҳақида хабар йўқ.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Перу Аҳлоқни тузатиш марказида Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!