...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Юнон-рум курашидан илк кумуш медаль қўлга киритилди


18:10, 22.08.2018 Спорт
 1 470

87 кг вазн тоифасида Рустам Ассакалов финалда эронликка ютқазиб қўйди.

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг 4-кунида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди. Аксига олганда бу медаль олтинга ҳам айланиши мумкин эди.
 
Аммо юнон-рум кураши спорт тури бўйича гиламга чиққан Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнга қарши жанг ўтказди ва 1:6 ҳисобида ютқазди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир атлетикачи Достон Ёқубов икки урунишда 331 кг тош кўтариб, кумуш медаль соҳибига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Анвар Ильясов
 

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Рустам Ассакалов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!