...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Светланага олтин, Надияга кумуш медаль топшириш маросимидан фоторепортаж


17:18, 30.08.2018 Спорт
 2 459

Кеча Светлана Радзивил 1,96м натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилади.

Кеча, 29 август куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг ўн биринчи кунида енгил атлетикачи қизлар Светлана Радзивил олтин, Надия Дусанова эса кумушь медал соҳибасига айланган эдилар.
 
Бугун, 30 август куни Тошкент вақти билан 16:00 да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этиб, ўзбекистонлик спортчиларга медалларни топширди.















Эслатиб ўтамиз, енгил атлетика бўйича баландликка сакраш баҳсларида Светлана Радзивил 1,96м натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга эга чиқди. Унга рақиблик қилган Надия Дусанова эса 1,94м баландликни забт этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
 
Шунингдек, Светлана Радзивил 1,96м баландликни забд этиб, Осиё ўйинлари рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд Светанинг ўзига (2010 йил, 1,95м) тегишли эди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллари сони бугун 52 тага етди. Уларнинг 15 таси олтин, кумуш 19 та ва бронза 19 та. Ўзбекистон спорт терма жамоаси онлайн таблода 6-ўринни эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Светлана Радзивил Надия Дусанова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!