...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Шокин финалда, Осипова ва Эргашевда бронза!


15:14, 21.08.2018 Спорт
 1 183

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 10-ўринни банд этган.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг 3-кунидаги мусобақалар давом этмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 9 тага етди.
 
Бироз аввал таэквондочи Дмитрий Шокин мусобақа ярим финалида иорданиялик рақиби Каттан Ҳамза устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди.
Энди Шокин олтин медаль учун эронлик рақибга қарши жанг қилади.
 
Таэквандо спорт тури бўйича гиламга чиққан Светлана Осипова қозоғистонлик рақибасига қарши баҳсда 3:19 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медалига эга бўлди.
 
Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев икки уриниш якунига кўра 298 кг тош кўтарди ва бронза медали соҳибига айланди. Эргашев илк уринишда 128кг, иккинчи уринишда 133 кг, учинчи уринишда эса 136кг тошни тошни ўзига бўйсундирган эди.
 
Теннис. Каримов/Файзиев жуфтлиги Хитой Тайпейи, Истомин/Дўстов тандеми эса Жанубий Корея терма жамоаси вакилларига ютқазди.
 
Спорт курашлари. Оксана Чусовитина ва Сабина Туробовалар ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
 
Юнон-рум кураши. Элмурот Тасмурадов эронлик полвонга имкониятни бой берди. У жанг якунланишига саноқли сониялар қолганида ҳам 8:5 ҳисобида олдинда бораётганди. Аммо сўнгги паллада ундан омад юз ўгирди.
 
Юнон-рум кураши. Исломжон Баҳромов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва ярим финал иштирокчисига айланди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!