...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ashgabat–2017: Ўзбекистон терма жамоаси финалда ўйнайди!


10:43, 25.09.2017 Спорт
 2 673

Ўйиннинг асосий вақти ва экстра таймлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
 
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 23 сентябрь куни Осиё ўйинлари мусобақасининг чорак финалида Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратди.
 
Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан ярим финал баҳсини ўтказди. Ўйиннинг асосий вақти ва экстра таймлар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Пенальтилар сериясида эса ўзбекистонлик футзалчилар ғалаба қозонишди — 3:2.
 
Ashgabat–2017
Футзал, ярим финал
 
24 сентябрь
Япония–Ўзбекистон — 3:3 (пенальтилар серияси — 2:3)
 
Голлар: Кашо Тамуро 8, К. Шимизу 27, Ш. Хара 34 – К. Свиридов 20, Д. Абдураҳмонов 23, Д. Чориев 35.
 
Япония (биринчи бешлик): Даиму Язава, Кото Уематсу, Юки Мурота, Казуя Шимизу, Атсуя Уемура.
 
Захира: Таку Миура, Шинсуке Хара, Кашо Тамура, Шота Хоригоме, Кийото Яги, Коичи Саито, Такаши Моримура, Такуя Уехара, Масая Хашимото.
 
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Ҳусниддин Нишонов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
 
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Дилшод Раҳматов.
 
Огоҳлантиришлар: К.Шимизу 22 – А.Юнусов 21, Д.Абдураҳмонов 32.
Четлатиш: К.Шимизу 28.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ашхободдаги Ёпиқ иншоотлардаги бешинчи Осиё ўйинларининг “B” гуруҳидан ўрин эгаллашиб 4 учрашувда иккита ғалаба, битта дуранг ва бир мағлубиятни қайд этишди.
 
“А” ва “В” гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишди. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
 
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!