...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда кучли торнадо 16 кишининг ўлимига сабаб бўлди


07:40, 23.01.2017 Олам
 1 945

Торнадо уйларни вайронага айлантириб, дарахтларни қўпориб ташлаган, телефон устунларини учириб юборган.

22 январь куни Американинг Жоржия штатида юзага келган кучли торнадо 12 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Шунингдек, яна 23 киши турли даражада яраланди. Бу ҳақда “ABC News” телеканали хабар қилди.
 
Бундан ташқари, Миссисипи штатида 4 киши ҳам торнадо сабаб ҳаётдан кўз юмди. Шу тариқа, табиий офат қурбонлари сони 16 нафарга етди. Айрим хабарларда Алабама штати аҳолиси ҳам жабр кўргани маълум қилинмоқда.
 
Торнадо уйларни вайронага айлантириб, дарахтларни қўпориб ташлаган, телефон устунларини учириб юборган. Бир неча гувоҳлар бу ҳолатни ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали тасвирлаб беришмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:торнадо Ҳалокат Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!