...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антон Герашенко: “Саакашвили ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради”


19:07, 07.12.2017 Олам
 2 466

Украина полицияси томонидан қидирувга берилган Саакашвили, бугун эрталаб “Киев” меҳмонхонасига ювиниш учун ёриб ўтишга ҳаракат қилган. Лекин, бу уриниш самарасиз якунланган.

Аввалроқ, Украинада мамлакат президенти Петр Порошенко ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўртасидаги қарама қаршиликлар тўғрисида хабар берган эдик. Украина пойтахтидаги зиддиятлар давом этмоқда, деб хабар тарқатмоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.
 
Украина полицияси томонидан қидирувга берилган Саакашвили, бугун эрталаб “Киев” меҳмонхонасига ювиниш учун ёриб ўтишга ҳаракат қилган. Лекин, бу уриниш самарасиз якунланган.
 
Ҳозирги вақтда сиёсатчи чодирлар тикилган майдонга қайтиб, беркинган. Украина Олий радаси депутати, Антон Герашенко ўз баёнотида, “Унинг тарафдор жангарилари ўраб олгани учун, қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида, полиция кескин хатти-ҳаракат қилаётгани йўқ
 
Хорижий интернет нашрлари хабарига кўра, Саакашвили кўпроқ қон тўкилишини хоҳлаяпти, лекин биз унга бундай имкониятни бермаймиз”, деган. Шунингдек, Антон Герашенко, Саакашвили ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб бериши кераклигини таъкидлаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Порошенко Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!