...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антарктика пластик билан тўлган


15:20, 28.09.2016 Олам
 3 979

Дунё океанининг пластик чиқиндилардан ифлосланиши сайёрамизнинг энг хавфли экологик муаммоларидан бири саналади.

Антарктикадаги океан суви майда пластик бўлаклари билан лиқ тўла. Бу ҳақда “Utro.ru” портали ёзмоқда. Улар савдо ўрамини майдалаш чоғида пайдо бўлган. Сувдаги пластик қиймати Антарктика балиқлари ва бошқа сув жониворлари ҳаёти учун хавфлидир.
 
Токио океанография Университети ва Кюсю Университетининг бир гуруҳ малакали тадқиқотчилари кемада махсус анжомлар билан сувдаги пластик шиша қолдиқлари ва пакетларни тозалаш чоғида ана шундай ачинарли ҳолатга дуч келишган.
 
Аниқланишича, Антарктиканинг энг ифлосланган ҳудудида, яъни1 квадрат километр майдон қисмида 286 мингта пластик бўлаклар ва пакет бор. Аслида Дунё океанининг пластик чиқиндилардан ифлосланиши сайёрамизнинг энг хавфли экологик муаммоларидан бири саналади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Океан Антарктика Экология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!