...
МЕНЮ
ONLINE TV

Глобал ҳалокатнинг илк белгилари намоён бўла бошлади


11:24, 18.10.2018 Олам
 8 923

Олимларнинг сўзларига кўра, келажакда музлар эриши ва йўқ бўлиб кетиши секинлашади.

NASA мутахассислари кўп йиллик арктика муз қопламаларининг катта қисми йўқ бўлгани ва унинг ўрнини иссиқ ойларда эриб йўқ бўлиб кетувчи юпқа муз қопламаси эгаллаганлигини кўрсатди. Бу ҳақда “Science Alert” нашри хабар бермоқда.
 
Кўп йиллик музлар икки йилдан кўпроқ сақланиб туради, у мавсумий музлардан қалин ва океан тубига чуқурроқ кирган. Шунингдек, унда туз миқдори оз ва шу сабабдан эришга мойиллиги кам. Мавсумий денгиз музларининг қалинлиги 2 метр атрофида бўлади ва ёзда эриб кетади.
 
Ҳисоб-китобларга қараганда, 1958 йилдан муз қопламаси қалинлиги уч баравар камайган. Кўп йиллик музларнинг майдони 2 миллон квадрат километрга қисқарган.
 
Олимларнинг сўзларига кўра, келажакда музлар эриши ва йўқ бўлиб кетиши секинлашади. Аммо бу қалин музнинг йўқ бўлиб кетиши ҳисобига юз беради, иқлим яхшилангани учун эмас. Аксинча, Арктика ҳаво ва сувнинг ўртача ҳарорати ортишига мойиллиги кўпаяди. Ўз навбатида бу ҳол табиий экотизимга зарарли таъсир қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арктика Экология иқлим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!