...
МЕНЮ
ONLINE TV

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жавобгарликлари белгиланди


10:00, 16.01.2019 Жамият
 1 598

Қўмитанинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низом билан қўмита ва унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби белгиланди.
 
Қўмита қуйидагилар учун жавоб беради:
 
  • экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
  • Қўмита фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
  • Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
  • соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш. 

Теглар:Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар