...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Назарбоев қачон учрашиши маълум қилинди


14:58, 28.09.2016 Олам
 3 052

Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо соҳасида чекловлар борасида, шунингдек, транспорт-логистика, туризм масаласи ҳақида ҳам муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.

Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси президентлари 3-4 октябрь кунлари Остона шаҳрида учрашишади. Қозоғистон Республикаси Ривожланиш ва инвестиция вазирлигининг хабарига кўра, 3-4 октябрь кунлари Остонада XIII Ҳудудлараро ҳамкорлик Форуми ўтказилади.
 
Тадбирлар дастури доирасида икки томонлама бизнес-форум ташкил этилиши мўлжалланган. Унда “Forbes” ва “Global-2000” рўйхатидан жой олган етакчи компаниялар иштирок этиши кўзда тутилган. Форум якунига кўра, кимё, озиқ-овқат саноати, металлургия, инновация, машина қурилиши, фармацевтика, қурилиш моллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 30дан ортиқ икки томонлама шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
 
Форум иши давомида Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо соҳасида чекловлар борасида, шунингдек, транспорт-логистика, туризм масаласи ҳақида ҳам муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.  
Дурдона Расулова

Теглар:Қозоғистон Россия Владимир Путин Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!