...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда табиий офат хавфининг юқори даражаси эълон қилинди


14:52, 28.09.2016 Олам
 2 471

Айни дамда хавфли ҳудуд ичида қолган 400 нафар сайёҳ эвакуация қилинган.

Индонезияда яна Ринжани вулқонининг қайта ҳаракатга келгани сабаб табиий офат хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди. Хавфли ҳудудда қолиб кетган 400га яқин сайёҳ қутқарувчилар томонидан эвакуация қилинмоқда. Сайёҳларнинг аксарият қисмини хориж фуқаролари ташкил этади.
 
Аслида вулқонда қуюқ тутуннинг чиқиши 27 сентябрда бошланган. ТАСС агентлиги вулқон тутунининг баландлиги 2 кмгача кўтарилганлигини маълум қилмоқда.
 
Жамоат ишлари ва уй-жой қурилиши вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳондаги энг йирик ороллардан иборат мамлакатнинг 80 фоиздан ортиқ майдони турли табиат ҳодисалари ва табиий офатлар хавфи остида қолмоқда. Бундай ҳудудларда Индонезиянинг 92 фоиз аҳолиси истиқомат қилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Табиий офат Индонезия Вулқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!