...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарадаги терактни амалга оширган ҳудкуш қизнинг отаси топилди


00:15, 15.03.2016 Олам
 6 135

Полиция ҳудкуш қизнинг отасини ДНК текширувига олиб кетди.

Анқарадаги терактда айбланаётган қиз Саҳар Чоғла Демирнинг Текирдада яшаётган отаси Чоғла Демирнинг сўзларига кўра, у 2013 йилдан буён қизини кўрмаган ва унинг фарзандлари орасида фақат Саҳар университетда ўқиган. Полиция ҳудкуш қизнинг отасини ДНК қилиш мақсадида текширув олиб кетди. Бу ҳақда “Haber7” ёзмоқда.

Анқарадаги теракт оқибатида 37 киши ҳалок бўлган ва 130 га яқин одам жароҳатланди. Террористлар орасида Баликесир Университети талабаси Саҳар Чоғла Демир исмли қиз борлиги аниқланди.

Қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишда фойдаланилган BMW автомобили ичидан Саҳарнинг қўл излари ва парчаланиб кетган тана аъзолари топилган.

Маълумотларга кўра, Саҳар Чоғла Демир 1992 йил туркиянинг Карс шаҳрида туғилган. У Баликесир университетида таҳсил олган. 2013 йилда Туркияда террорчи гуруҳ деб тан олинган Курдистон ишчилар партиясига аъзо бўлиб кирган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Анқара Қизилой Теракт Саҳар Чоғла Демир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!