...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Антонио Бандерас шошилинч шифохонага олиб кетилди


08:59, 22.03.2017 Шоу-бизнес
 3 247

Энг ёмони, актёр сўнгги ярим йил ичида иккинчи бор юрак хуружини бошдан кечирмоқда.

20 март куни Ҳолливуднинг энг кўркам эркак актёрларидан бири бўлмиш Антонио Бандерас юрак хуружи билан шошилинч равишда шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда “Newsme” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, актёр Швейцарияда севгилиси билан дам олаётган эди. Бандераснинг тоби қочган заҳоти севгилиси Николь Кемпел тез тиббий ёрдам хизматини чақирган.
 
Сўнгги хабарларга кўра, ҳозир актёрнинг аҳволи яхшиланган, ҳаёти хавф остида эмас. Энг ёмони, актёр сўнгги ярим йил ичида иккинчи бор юрак хуружини бошдан кечирмоқда.
 
Ўтган сафар тез тиббий ёрдам хизмати Бандераснинг уйидаги спорт залигача кирганди. Ўшанда актёр машқ қилаётиб, юрак хуружини бошдан кечирганди. Биринчи хуруж вақтида ҳам Николь Кемпел унинг ёнида эди.
Умида Якубова

Теглар:Антонио Бандерас Николь Кемпел Юрак хуружи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!