...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Яйра Абдуллаева ҳақида китоб чоп этилди


11:53, 30.01.2016 Театр
 4 162

Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатади ва шу йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида иш бошлайди.

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева ўзбек таеатр ва кино санъатига бутун умрини бахшида этган, роллари билан эл-юрт олқишига сазовор бўлган санъаткор. Куни кеча актрисанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган муаллиф Дилфуза Раҳматуллаеванинг “Санъатга бахшида умр” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур китобда беназир ижодкор, кўп йиллик тажрибага эга буюк актриса Яйра Абдуллаеванинг умр йўли, топганлари ва йўқотганлари ҳақида сўз боради.

1930 йилда Тошкентда таваллуд топган актрисанинг санъат оламига кириб келиши бежиз бўлмаган. У ўзбек лапарчилик ва қўшиқчилик санъатининг тамал тошини қўйган ижодкор Тамарахонимнинг жияни эди. 1944-1945 йилларда Гавҳар Раҳимова бошчилигидаги хотин-қизлар ансамблида фаолият бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатади ва шу йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида иш бошлайди. 66 йилдирки ўз касбига, жонажон театрига ҳиёнат қилмай келаётган актриса бугун 86 ёшни қаршилаш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Яйра Абдуллаева 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. 

Теглар:Яйра Абдуллаева Ўзбек миллий академик драма театри Санъатга бахшида умр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!