...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда арзонлаштирилган Янги йил ярмаркаси очилади


17:46, 21.12.2017 Жамият
 6 594

Маданият санъати ходимлари учун ярмарка 22 декабрь куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятда аҳолининг чўнтагига катта зиён етишининг олдини олиш мақсадида давлат томонидан арзонлаштирилган махсус савдо ярмаркалари ишга туширилади. Улардан бири Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида ҳам ўтказилиши назарда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ваъзирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Эртага, 22 декабрдан бошлаб, Ўзбек миллий академик драма театри ҳовлисида Маданият санъати ходимлари учун соат 09:00 дан 18:00 га қадар янги йилга аталган озиқ-овқат савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, ярмарка ҳақида маълумот берилар экан, унда  50 турдаги озиқ-овқат махсулотлари имтиёзли,  қулай ва хамёнбоп нархларда сотилиши, маҳсулот миқдори чегараланмагани таъкидланган.
 
Иш билан банд бўлганларнинг ўрнига оила аъзолари келиб харидларни амалга ошириши мумкинлигини айтиш ҳам ёддан чиқарилмаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Янги йил Савдо ярмаркаси Ўзбек миллий академик драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар