...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги байрам арчаси МДҲда кучли бешликка кирди


20:00, 02.01.2019 Жамият
 8 093

“ТурСтат” агентлиги МДҲдаги арчаларнинг баландлиги бўйича рейтингини тузиб чиқди.

Тошкентда ўрнатилган марказий байрам арчаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари пойтахтларида ўрнатилган янги йил арчалари орасида баландлиги бўйича бешинчи ўринни эгаллади.
 
“ТурСтат” агентлиги МДҲдаги арчаларнинг баландлиги бўйича рейтингини тузиб чиқди.
 
Ўзбекистоннинг асосий арчаси Тошкент шаҳрида Симпозиумлар саройи ва Hyatt Regency оралиғидаги майдонда ўтган йилнинг 10 декабрь куни ўрнатилганди.
 
Москвада Кремль майдонида ўрнатилган янги йил арчаси МДҲга аъзо давлатлар пойтахларида ўрнатилган табиий арчалар рейтингини бошқарди.
 
Агентлик маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудида ўрнатилган энг баланд арчалар ўнлигига қуйидагилар киритилди: Ашхобод (38 метр), Баку (37 метр), Ереван (37 метр), Тошкент (35 метр), Минск (30 метр), Душанбе (28 метр), Москва (27 метр), Остона (25 метр), Бишкек (25 метр), Тбилиси (25 метр).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Янги йил арчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар