...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Янги йил арчалари қад ростлаши 13 кунга кечикди


16:15, 23.12.2016 Жамият
 7 165

Ҳар йили 15 декабрь санасида қуриб битказиладиган арчалардан ҳамон дарак йўқ. Нафақат “Мустақиллик ва эгулик” майдони, балки бошқа майдонларда ҳам байрам арчалари қуриб битказилмаган.

Айни дамда бутун республикамиз бўйлаб Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Вилоят ва шаҳарлардаги деҳқон бозорларида Янги йил ярмаркалари ташкил этилган.
 
Аввалроқ, Тошкентнинг 9 та майдонида Янги йил арчаси тадбирлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳар йили 15 декабрь санасида қуриб битказиладиган арчалардан ҳамон дарак йўқ. Нафақат “Мустақиллик ва эгулик” майдони, балки бошқа майдонларда ҳам байрам арчалари қуриб битказилмаган. Бу йил арчаларнинг ўрнатилиши, шохобчаларнинг иш бошлаши ўтган йилгига қараганда 13 кунга кечикяпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг “Мустақиллик ва эзгулик” майдони ҳамда шаҳарнинг бошқа майдонларида Янги йил байрами маданий тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлис баёнига кўра, “Мустақиллик ва эзгулик”майдони, Шайхонтоҳур тумани Хадра майдони ва “Локомотив-Анҳор” боғи ёнидаги майдонлари, Юнусобод тумани Сайилгоҳ майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олди майдони, Яшнобод тумани “Авиасозлар” шаҳарчаси майдони, Мирзо Улуғбек тумани “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи, Сирғали тумани “Sunday” супермаркети олди майдони ҳамда Бектемир тумани “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 8 январгача Янги йил байрами маданий тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳар йили асосий оммавий тадбирлар “Мустақиллик ва эзгулик” майдонида ўтказилар эди. Бу йил эса манзил ўзгарди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун кириб келаётган Янги йил байрамини оммавий нишонлаш учун “Локомотив-Анҳор” боғи ёнидаги майдон танланди ва бу ҳудудда улкан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
 
Салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида, табиийки, улкан арча қад кўтарган. “Ўзмахсусмонтаж” акционерлик жамиятининг “Чирчиқсталмонтаж” МЧЖ ишчилари томонидан барпо этилаётган баландлиги 26 метр, айланаси 7,7 метр бўлган сунъий арчанинг барча эҳтиёт қисмлари, ҳаттоки унга безатиладиган ўйинчоқлар ҳам Россиядан келтирилди.  Қиш зийнати бўлмиш ушбу арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг товланувчи чироқлар билан безатилмоқда.
 
Шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги 20 та янги аттракционлар ва ўйин қурилмалари, 8 та 5 метрли, 3 та 10 метрли арча, 2 та биохожатхоналар ҳамда улкан экранлар ўрнатилди. Мазкур экранларда болажонлар учун миллий мультфилмларнинг намойиш этилади.  Асосий саҳнадаги экранда ижтимоий видео лавҳалар, яъни мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган видеолавҳалар намойиш этилади.
 
“Мустақиллик ва эзгулик” майдонида эса баландлиги 27,8 метрли Янги йил арчаси ўрнатилди. Янги арча безаклари ва ўйинчоқлар билан безаш ва баннерлар чоп эттириш ишлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Янги йил арчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар