...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фармони билан тақдирланганларга мукофотни Хайриддин Султонов топширди


13:59, 06.12.2016 Жамият
 7 202

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Бугун, 6 декабрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига мукофот топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тадбирда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш,  миллий ғояни ривожлантириш,  маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 82 нафар  фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига фахрий унвонлар ва орден ва медаллар топширилди. 
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, актриса Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан, хонандалар Машҳурбек Раимжонов, Манзура Йўлдошева, Наргиза Абдуллаева, Акбар Отумаҳаммедов, шоир Ботир Эргашев “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эдилар.
 

Теглар:Хайриддин Султонов Ўзбек миллий академик драма театри Мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар