...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимларини мукофотлади


20:39, 24.10.2018 Жамият
 6 990

Фармон билан бир гуруҳ ИИВ ходимлари мукофотланди.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармон матни ЎзАда келтирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
 
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
 
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
 
Турсунов Бахтиёр Зияевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали етакчи жарроҳи
 
“Дўстлик” ордени билан
 
Мазурова Елена Юрьевна - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси
 
Мухамедов Уткирбек Хазраткулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари
 
“Мардлик” ордени билан
 
Арзуманов Армен Аркадьевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус отряди бош мутахассиси
 
Юсупжонов Муроджон Юсупжонович - Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта ёнғин ўчирувчиси
 
“Жасорат” медали билан
 
Атамов Бегимжон Исонбоевич (марҳум) - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бўлими сафдор ходими
 
Ғаниев Акмалжон Рахматиллаевич - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси тезкор вакили
 
Мухитдинов Дилмурод Сагдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи
 
Отамбетов Махмут Бегдуллаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири
 
Расулов Илхомжон Абдусаматович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири
 
Рустамов Умаркул Мирзабекович - Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми командири
 
Сафаров Алиқул Хушбоқович (марҳум) - Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
 
Эшмурадов Илхом Лапасович - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
 
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
 
Гришко Алексей Алексеевич - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизмати бошлиғи
 
Каҳҳоров Илхомжон Ибрагимович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий қисми гуруҳ командири
 
Султанов Бахриддин Муродович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи
 
Ташматов Улугбек Халматович - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи
 
Холмирзаев Аъзамжон Ахатович - Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими профилактика инспектори
 
Хўжаниёзов Рашид Шомуродович - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири
 
Чориев Рустам Алламуротович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири
 
“Шуҳрат” медали билан
 
Исмоилов Руслонбек Хайдарбаевич - Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлими бошлиғи
 
Мамасадиков Шукурулла Расулжанович - Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори
 
Нишанбаев Бахром Набиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ислом Каримов номидаги аэропортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи
 
Сойибов Ўктамжон Ёриевич - Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
 
Сотволдиев Илёсжон Хамитжонович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси қўриқлаш бошқармаси отряд командири
 
Усмонов Абдисодиқ Абдирайимович - Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри, 2018 йил 24 октябрь

Теглар:Президент фармони мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар