...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ажабо! Ички аъзолари тескари жойлашган одам аниқланди


10:51, 07.04.2018 Бу қизиқ
 10 175

Ички органларининг ғайриоддий жойлашувига қарамасдан у соғлиғидан ҳеч қачон нолимаган.

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Шенгелди қишлоғида ички органлари тескари жойлашган Базарбек Кенжабеков истиқомат қилади, дея хабар беради “КазИнформ”.
 
59 ёшли ушбу фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилганида шифокорлар унинг ички аъзоларида илгари кузатилмаган ҳолатга гувоҳ бўлишган.
 
Жумладан, Кенжабековнинг юраги чап эмас, ўнг томонда жойлашган. Жигар аслида инсонда ўнг томонда бўлади, унда эса чап томонда.
 
Базарбекнинг ўт пуфаги ҳам чап томонда эканлиги аниқланган.
 
Бундан ташқари, унинг ошқозоности бези ҳам чап томонда ўрнашган.
 
Шифокорлар бундай организмга эса одамга биринчи бор дуч келаётганини айтган.


 
Шунга қарамай Кенжабеков ҳар доим ўзини соғлом ҳис қилгани, бирор марта ички аъзоларидан жиддий шикоят қилмаганини билдирган.



Базарбек эшак-аравасида ўз қишлоғидаги чиқиндиларни тўплаб, ойига 35 минг тенге (900 минг сўм)  даромад топади. У оилали, фарзандларидан бири ногирон.


 
Икром Раҳмон

Теглар:Базарбек Кенжабеков Олма-ота Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!